2016 йилда Россияда янги оналарга бериладиган пул миқдори оширилади

Жаҳон 09 Сентябрь 2015 3032

2016 йилда Россияда янги оналарга бериладиган пул миқдори оширилади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Ольга Голодец маълумот берди.
“Айтиш керакки, 1 январдан оналик капитали 475 минг рублни ташкил қилади”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Оналик капитали дастури Россияда 2007 йилдан буён амал қилиб келмоқда. Унга кўра, икки ва ундан ортиқ болага эга ёки камида бир нафар болани асраб олган ёш оналар моддий ёрдам олади. Жорий йилда ушбу ёрдам пули миқдори 453 минг рублни ташкил қилган эди. Кейинги йилдан бу миқдорга 22 минг рубль қўшиладиган бўлди.

Кўпроқ янгиликлар