Apple 12,9 дюймли iPad Pro планшетини намойиш қилди

Технология 09 Сентябрь 2015 2027

Apple компанияси 9 сентябрда Сан-Францискода Bill Graham Civic Auditorium залида бўлиб ўтган тақдимотда 12,9 дюйм экран ва стилусга эга iPad Pro планшетини намойиш қилди.

Компания бошлиғи Тим Кук бу қурилмани таништира туриб, уни “iPad пайдо бўлгандан бери iPad учун энг катта янгилик” деб атади. Қурилма экранининг кўрсатиш қобилияти 2732 га 2048 пикселни ташкил қилади.

Планшет дисплейи босиш кучини аниқлай оладиган Force Touch функцияси билан жиҳозланган. Қурилма қалинлиги 6,9 мм ни, оғирлиги эса 712 граммни ташкил қилади.

Янги планшет A9X процессорида ишлайди. Apple’да таъкидланишича, планшетнинг унумдорлиги оддий компьютерларникининг 80 фоизини ташкил қилади. Планшет аккумулятори планшетнинг 10 соат узлуксиз ишлашини таъминлайди.

 

iPad Pro тўртта динамик билан жиҳозланган: иккитадан пастда ва юқорида. Қурилма оддий Lightning порти орқали қувватланади.

Apple компанияси iPad Pro учун махсус Apple Pencil стилусини яратди. Компанияда стилус “заррача босишни” ҳам аниқлай олиши ва ундан бармоқлар билан бирга фойдаланиш мумкинлиги айтилмоқда.

 

Apple, шунингдек, матн киритиш учун махсус клавиатурани намойиш қилди. У планшет ғилофига ўрнатилган бўлиб, унга магнит улагичлар орқали уланади.

iPad Pro планшети iPad Air 2 каби экранни иккига бўлиш орқали кўп вазифалилик функциясини қўллаб-қувватлайди.

Кўпроқ янгиликлар