Австралия ҳарбий ҳаво кучлари Сурия ҳудудида жангариларни йўқ қилиш амалиётларини бошлайди, бунгача улар фақатгина Ироқда ҳаракат қилган эди, дея хабар бермоқда The Guardian.

Австралия бош вазири Тони Эбботнинг сўзларига кўра, Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозонмасдан туриб Ироқдаги “ўлим элчилари” устидан ғалаба қозониб бўлмайди.

Эбботнинг қайд этишича, мамлакат ҳарбий хизматчилари гарчи “золим бўлса ҳам”, Башар Асад режимига қарши эмас, балки террорчиларга қарши кураш олиб боради.

Австралия ҳарбий ҳаво кучлари Сурияда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция таркибида ҳаракат қилади.