Австрия терма жамоаси 8 сентябрь куни Евро-2016 турнири учун саралаш босқичи доирасида сафарда Швеция терма жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу натижадан кейин очколари сонини 21тага етказган австрияликларга кейинги 2 тур ичида гуруҳдаги бошқа жамоаларнинг ета олмаслиги ойдинлашди. Швеция эса иккинчи ўриндан учинчи ўринга тушиб кетди. Очколари 12талигича қолган жамоа 8 турдан кейин 14 очко билан иккинчи ўринда жойлашган Россия билан иккинчи йўлланма учун курашишда давом этади.

G гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Австрия биринчи марта ўз кўрсаткичлари орқали Европа чемпионатига йўл олди. 2008 йилда Австрия турнир мезбонларидан бири сифатида Европа биринчилигида иштирок этганди.

Маълумот учун, 2018 йили Франция майдонларида бўлиб ўтадиган мусобақа учун шу вақтгача мезбонлардан ташқари Исландия, Чехия ва Англия терма жамоалари йўлланмаларни нақд қилишганди.