Ўзбекистонлик машҳур қўшиқчи Азиз Ражабий "Менинг юртим" телеканалининг "41-ҳунар" номли кўрсатувида иштирок этди.

У кўрсатув давомида ўзининг сартарошлик қилишга қобилияти борлигини маълум қилиб, бир сафар мижозлардан бирининг сочини португалиялик футболчи Роналдуники каби турмаклашига тўғри келганини айтди.

Юнус Ражабийнинг невараси бўлмиш Азиз Ражабий яна бир машҳур футболчи Дэвид Бэкҳемнинг соч турмаклатиш бўйича қизиқишларига тўхталиб ўтган.

"Дэвид Бэкҳем ҳам ўз мухлислари учун турли хил соч турмаклаш услублари орқали ўрнак бўлган", дейди у.

Ўзининг тан олишича, Азиз танбур чалишни ўрганишдан олдинроқ, қайчи билан соч кесишни бошлаганди.

Унинг доимий мижозлари отаси, Ўзбекистон халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий ҳамда амакиси, Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов ҳисобланади.