"Барселона" ўз уй ўйингоҳи "Камп Ноу"нинг номи яқин 10-15 йил ичида бошқа номда бўлиши эвазига 200 млн евро ишлаб олмоқчи. Бу ҳақда El Mundo Deportivo хабар берган.

Хабарда айтилишича, каталонияликлар бу ғоя орқали топилган маблағларни стадионнинг қайта таъмирланиши учун сарфламоқчи.

Бироз олдинроқ, бу ўйингоҳга "Камп Ноу Qatar Airways" номи берилиши, "Реал"нинг уй ўйингоҳи эса "Абу-Даби Бернабеу" дея қайта номланиши мумкинлиги айтилганди.