БМТ қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари бошқармасининг башорат қилишича, 2016 йил охирига қадар Европага 850 минг қочқин келади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Қочқинларнинг аксариятини сурияликлар ташкил қилади. Улар нафақат Суриядаги ихтилоф ўчоқларини, балки қўшни давлатлардаги қочқинлар қароргоҳларини ҳам тарк этиб, Европага йўл олмоқда.
Ташкилот миграцион инқирозни ҳал қилиш масаласига бирдамликда ёндашишга чақирди.