БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг таъкидлашича, сайёрада 750 млн саводсиз инсон бор. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
“Дунёнинг вояга етган аҳолисининг 750 млн лик қисми саводсиз бўлиб қолмоқда, уларнинг учдан икки қисми аёллардир.

Мактаб ёшидаги 250 млн бола савод чиқармаган, 124 млн бола эса мактабга бормайди”, - дейилади Пан Ги Муннинг мурожаатида.
Бош котиб барча одамларга таълим соҳасида бир хил имкониятлар беришга чақирди.