Болгария Сурияга парвоз амалга ошираётган Россия самолётларига ҳарбий ҳаво коридори очиб беришга тайёр. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Даниел Митов баёнот берди.
Айтилишича, бунинг учун дастлаб самолётларда юк текшируви ўтказилади.

“Агар россиялик ҳамкасблар бу самолётлар Болгария аэродромида текширувдан ўтказилишига қарши бўлмаса, биз парвозларга рухсат берамиз”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
2011-2012 йилларда ЕИ Кенгаши қарори билан Башар Асад режимига муайян турдаги товарларни етказиб беришга тақиқ қўйилган эди. Бу чекловларга барча ЕИ давлатлари амал қилиши керак. Шунга қарамай, Болгария бу борада Россияга ёрдам беришини айтмоқда.

Ўз навбатида, Россия ФВВ халқаро фаолият департаменти директори ўринбосари Александр Томашов Россия Сурияга гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этишини маълум қилди.