Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Цукерберг Vanity Fair журнали версияси бўйича сайёранинг энг нуфузли одами деб тан олинди.

Журнал муҳаррири Грейдон Картернинг сўзларига қараганда, 31 ёшли Цукерберг олий давлат амалдори даражасидаги нуфузга эгадир.
“У келажакнинг энг йирик корпоратив етакчиларидан бирига айланиши мумкин”, - таъкидлади журналист.

“Цукерберг ўзининг Гарвард университети ётоқхонасидаги кичкина бизнесини 240 млрд долларлик компанияга айлантира олди, мана унинг ижтимоий тармоқлар соҳасидаги етакчилик сари биринчи қадамидир”, - қўшимча қилди Картер.