8 сентябрь оқшомида Евро-2016 мусобақаси саралашининг гуруҳ босқичидаги 8 тур ўйинлари давом эттирилди.

С гуруҳи

С гуруҳи етакчиси Испания сафарда Македония билан ўйнади ва кичик ҳисобдаги ғалаба билан кифояланди. Гуруҳнинг яна бир етакчиси Словакия Украина билан нурсиз дуранг қайд этди, Беларусь ўз майдонида Люксембургни 2:0 ҳисобида енгди. Айни вақтда гуруҳда Испания терма жамоаси 8 ўйиндан 21 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда турибди. Иккинчи ўриндаги Словакия ҳисобида эса 19 очко мавжуд. Украинлар учинчи ўриндан пастга тушмасликни кафолатлашган. Беларусда 7, Люксембургда 4, Македонияда эса 3та очко мавжуд.

Македония – Испания 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 8 Мата

Огоҳлантиришлар: Диего Коста (30), Петрович (33), Бускетс (47).

Словакия – Украина 0:0 (0:0, 0:0)

Огоҳлантиришлар: Гамшик (11), Рибалка (21), Дьомбер (47), Коноплянка (79), Степаненко (90).

 

Беларусь – Люксембург 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 34 Гордейчук, 2:0 – 62 Гордейчук.

Четлатиш: Филиппс (77).

 

Е гуруҳи

Бу гуруҳда аввалги турдаёқ Англия терма жамоаси Евро-2016 йўлланмасини нақд қилиб бўлган, 8 турда Швейцарияга қарши ўйин эса биринчи ўрин масаласига ойдинлик киритди. Лондондаги ўйин мезбонларнинг 2:0 ғисобидаги ғалабаси билан якунланди ва Руни бу ўйинда ҳам гол уриб, терма жамоа учун гол урган англиялик ҳужумчилар орасида 50та гол билан пешқадамга айланди. Англия ҳисобида айни вақтда 24та очко, Швейцарияда эса 15та очко бор.

Словения бу турда Эстонияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 12 очко билан Швейцарияни таъқиб этмоқда. Литва Сан-Маринони 2:1 ҳисобида енггач, гуруҳда 10 очко тўплаган Эстониядан кейин 9 очкоси билан бешинчи бўлиб турибди.

Англия – Швейцария 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 67 Кейн, 2:0 – 84, пенальти Руни.

Огоҳлантиришлар: Милнер (28), Смоллинг (71).

Словения – Эстония 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 63 Берич.

Огоҳлантиришлар: Линдпере (21), Кампль (52), Метс (53).

 

Литва – Сан-Марино 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 7 Черних, 1:1 – 55 Витайоли, 2:1 – 90 Спальвис.

Огоҳлантиришлар: Баттистини (26), Стефанелли (40), Новиковас (60), Бролли (66), Кьяруцци (67), Спальвис (83).

Четлатишлар: Арлаускис (50), Кьяруцци (88).

 

 

G гуруҳи

G гуруҳида биринчи ўрин масаласи ҳал бўлган. Австрия Евро-2016 турнирига гуруҳ ғолиби сифатида боради. Швеция 8 турда Австриядан 1:4 ҳисобида мағлуб бўлгач, учинчи ўринга тушиб кетди. Россия эса Лихтенштейнни 7:0 ҳисобида енгиб иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Черногория Молдавияни сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Лихтенштейн – Россия 0:7 (0:3, 0:4)

Голлар: 0:1 – 21 Дзюба, 0:2 – 40, пенальти Кокорин, 0:3 – 45 Дзюба, 0:4 – 73 Дзюба, 0:5 – 77 Смолов, 0:6 – 85 Дзагоев, 0:7 – 90 Дзюба.

Огоҳлантиришлар: Кибер (58), Полверино (63).

Четлатиш: Кауфманн (40).

 

 

Молдова – Черногория 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 9 Савич, 0:2 – 65, автогол Раку.

Огоҳлантиришлар: Баша (41), Гацкан (45), Дедов (46), Савич (49), Вукчевич (56), Головатенко (61), Кожокарь (89).

 

Швеция – Австрия 1:4 (0:2, 1:2)

Голлар: 0:1 – 9, пенальти Алаба, 0:2 – 38 Харник, 0:3 – 76 Янко, 0:4 – 88 Харник, 1:4 – 90 Ибрагимович.

Огоҳлантиришлар: Гранквист (15), Юнузович (24), Янко (30).