ФИДЕ (Халқаро шахмат федерацияси) президенти Кирсан Илюмжинов ўз номзодини ФИФА раҳбари лавозимига қўйиш ҳақидаги таклифни ўйлаб кўришини айтди.

Бундай таклиф билан ФИДЕ президентлик кенгаши йиғилишида Россия шахмат федерацияси президенти, ФИДЕ вице-президенти Андрей Филатов чиқди.

“Шак-шубҳасиз, ФИФА президенти лавозимига сайловлар катта жамоатчилик эътиборини тортади. Биз бу лавозимга кимнингдир номзодини қўллаб-қувватлаш ёки ўз номзодимизни таклиф қилиш ҳақида ўйлаб ва буни муҳокама қилиб кўришимиз керак. Тажрибали спорт менежери, шу билан бирга футболда тажрибага эга бўлган мутахассис сифатида, гарчи бу уни ҳайратлантирсада Кирсан Николаевичнинг номзодини ушбу лавозимга қўйишни таклиф қиламан. Бу ғалабани кафолатламасада, бироқ олимпия принципида айтилгандек, асосийси иштирок этиш”, деб айтди Филатов.