Флойд Мэйуэзернинг сўнгги жангига қизиқиш пастлиги туфайли чипталар сотилмай қолмоқда

Спорт 09 Сентябрь 2015 2020

Америкалик боксчи Флойд Мэйуэзернинг профессионал боксдаги ҳал қилувчи сўнгги, Андре Бертога қарши жангига қизиқиш у қадар юқори бўлмаяпти, деб ёзади ESPN нашри. Бокс жанги бошланишига 4 кун қолганида жанг учун чиқарилган 2 минг 100дан ортиқ чипталар сотилмай турибди.

66,68 кг.гача вазн тоифасининг Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси (WBA) ва Бутунжаҳон боксчилар кенгаши (WBC) йўналишлари бўйича жаҳон чемпионлиги учун кечадиган мазкур бокс жанги 12 сентябрь куни Лас-Вегасдаги (Невада штати) MGM Grand спорт аренасида бўлиб ўтади.

Мэйуэзер ва Пакьяо ўртасидаги жанг чиптасига нисбатан анчагина арзон бўлишига қарамай мазкур бокс учрашувига бўлган қизиқиш унчалик юқори бўлмаяпти. Аср жанги таърифини олган жанг учун ўртача чипта нархи 5095 долларни ташкил қилган бўлса, бўлажак жанг учун чипталарнинг ўртача баҳоси саккиз баравар камроқ – 799 доллар (125 доллардан 1500 долларгача). Сешанба куни Мэйуэзер ва Берто жанги учун чиқарилган 1000 доллардан қимматроқ бор-йўғи 25 дона чипта сотилган.

Мэйуэзер-Пакьяо учрашуви боис MGM Grand меҳмонхона хизмати мижозлари тўрт баравар ошиб кетган бўлса, ҳозирда мазкур меҳмонхонанинг 1000 доллардан қимматроқ номерини икки кун ва ундан ортиқроқ муддатга банд қилган мижозларга бонус сифатида Мэйуэзер – Берто жангига қўшимча иккита чипта тақдим этишмоқда.

Мутахассислар бунинг сабабини Мэйуэзернинг рақиби унчалик юқори даражада эмаслиги билан изоҳлашмоқда.

38 ёшли Мэйуэзер шу кунгача 48 учрашувнинг барчасида ғалаба (26 нокаут билан) қозонган бўлса, 32 ёшли Берто - 30 ғалаба (23 нокаут), 3 мағлубиятни қайд қилган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар