Forbes 2015 йилда энг катта гонорарлар олган телевизион актрисалар рейтингини эълон қилди. Биринчи ўринни икки актриса бўлишиб олди: София Вергара (“Америкача оила”) ва Кейли Куоко-Свитинг (“Катта портлаш назарияси”). Улар бир йилда 28.5 млн доллардан ишлаб топишди.

Учинчи ўринни “Америкача оила”да Вергара билан бирга суратга тушаётган Жули Боуэн эгаллади — унинг даромади 12 млн долларни ташкил қилди.
Ундан кейинги ўринларни Эллен Помпео (11.5 млн) ва Маришка Харгитей (11 млн) эгалладилар.

Кучли ўнликка, шунингдек, Жулианна Маргулис (“Сопрано авлоди”, “Тез ёрдам”, “Яхши рафиқа”), Эми Полер (“Дам олиш зонаси”), Минди Калинг (“Офис”), Керри Вашингтон (“Жанжал”) ва Патриция Хитон (“Рэймондни ҳамма севади”) кирди.