9 сентябрь кунининг иккинчи ярмида Франциянинг Па-де-Кале департаментидаги Венден-ле-Вьей коммунасидаги қамоқхонадаги маҳбуслардан бири пичоқ билан қуролланган ҳолда турма бош нозири ёрдамчисини гаровга олди.

Франс Пресс нашриниг ёзишича, маҳбус учрашувлар хонасида нозир ўринбосарига ҳамла қилган ва ўзини "ўта хавфли шахс" дея атаб, ўз шартларини бажаришларини талаб қилган.

Орадан кўп ўтмасдан Франция махсус хизматлари қамоқхонага етиб келишган ва асирни озод этишган. Асирни қутқариш жараёнида унга шикаст етмаганлиги айтилган.

Маҳаллий телеканаллардан бирининг маълум қилишича, ушбу жиноятчи келиб чиқиши гваделупалик 34 ёшли Фабрис Бороме бўлиб, у бундан олдин ҳам ўзини Гваделупадаги қамоқхоналардан бирига қайтаришларини талаб қилганди.

Венден-ле-Вьей коммунасидаги ушбу турма 2014 йилда қурилган бўлиб, унда узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган маҳбуслар сақланади. Қамоқхона қаттиқ тартибда қўриқланади.