Греция ўз осмонини Сурияга йўл олган Россия самолётлари учун очиқ деб эълон қилди

Жаҳон 09 Сентябрь 2015 2594

Расмий Афина Сурияга парвоз қилаётган Россия самолётларининг Греция осмонидан учиб ўтишига рухсат берди. Бу ҳақда чоршанба, 9 сентябрь куни Россиянинг Грециядаги элчихонаси хабар қилди.

“Россия Федерацияси элчихонаси матбуот хизмати Греция ҳукумати Россия самолётларининг мамлакат ҳаво кенгликларидан учиб ўтишига рухсат берганини тасдиқлайди”, – дейди Афинадаги дипломатик ваколатхонаси вакили.

У Греция Ташқи ишлар вазирлиги Сурия учун ажратилган инсонпарварлик юклари ортилган самолётларнинг парвози учун рухсат берилгани тўғрисидаги нота 2015 йилнинг 31 августида рўйхатга олинганини маълум қилди.

Кўпроқ янгиликлар