Instagram фотоиловасида 30 секундли реклама роликлари жойлаштириш имконияти туғилади, деб хабар бермоқда The Verge нашри.

Сентябрь ойининг охирида реклама видеога ижтимоий тармоқда ўрнатилган 15 секундли чекловни бузиш ҳуқуқи берилади. Шу тариқа кичик бизнес вакиллари тармоқ орқали ўз маҳсулотларини реклама қилиш имкониятига эга бўлади.

Рекламани Instagram’нинг Италия, Испания, Жанубий Корея, Мексика ва бошқа давлатларидаги фойдаланувчилари қўллай олади.