Ироқ пиёда қўшинлари ҳарбий-ҳаво кучлари билан ҳамкорликда “ИШИД” террорчилик гуруҳи жангариларини таъминлашда фойдаланилган туннелни йўқ қилди, деб хабар бермоқда Fars агентлиги.

Агентлик манбалари маълумотларига кўра, террорчилар бир неча ҳафта олдин туннель қазишни бошлашган. Туннель Ал-Фаллужа шаҳрининг жанубий қисмидан бошланиб, Ал-Хайакал тумани чегараларигача давом этган. Туннель узунлиги 2,5 километрни ташкил қилган.