Жорий йилнинг январь-июнь ойларида бутун дунё компаниялари 888 маротаба ахборот йўқотилишига йўл қўйдилар, бунинг натижасида улар умумий ҳисобда 36.9 млрд доллар зарар кўрдилар.

Бу ҳақда компьютер хавфсизлиги билан шуғулланувчи Gemalto агентлиги ҳисоботида айтилди.
Айтилишича, бундай ҳолатлар сони ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан 10 фоизга кўпайган. Аммо йўқотилган ёзувлар миқдори 40 фоизга камайган. Маълумотларнинг 82 фоизи 10та энг йирик ҳолат давомида хакерлар қўлига ўтган.

Таъкидланишича, бундай ҳолатларнинг ҳалигача кузатилишига сабаб компанияларнинг аксарияти эски ҳимоя стратегиядан фойдаланишда давом этаётганлигидир.