“Буюк ипак йўлида сайёҳлик” XXI Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида 5-7 октябрь кунлари Жаҳон сайёҳлик ташкилоти билан ҳамкорликда “Маданий ёдгорликларни сақлаш ва уларнинг Ўзбекистонда туризмнинг ривожланишдаги ҳиссаси” мавзусида халқаро конференцияси бўлиб ўтади.

Қадимги Буюк ипак йўлининг муҳим қисмида жойлашган Ўзбекистонда 7 мингдан зиёд тарихий-архитектуравий объектлар мавжуд. ЮНЕСКОнинг жаҳон моддий мерос рўйхатидан ўрин олган Самарқанд, Бухоро, Хива сингари шаҳарлари йилига кўп сонли сайёҳларни ўзига жалб этиб келмоқда.

“Ўзбектуризм” матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур конференцияда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти раҳбарияти ва экспертлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлари вакиллари, санъатшунослар, таниқли олимлар, сайёҳлик компаниялари раҳбарлари, ОАВ ходимлари иштирок этади.