KUN.UZ дайжести: 8 сентябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Жаҳон 09 Сентябрь 2015 5093

Эътиборингизга 8 сентябрь куни ўқувчилар томонидан фаол равишда муҳокама қилинган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Adult Player дастури фойдаланувчиларни яширин тарзда суратга олган>>

Катталар учун мўлжалланган Adult Player дастури фойдаланувчиларни яширин тарзда суратга олган ва смартфонга киришни тўсиб қўйган.

Adult Player фойдаланувчини олд камерага унга билдирмасдан суратга олган. Шундан кейин дастур смартфон экранини тўсиб, ундан чиқиб кетиш учун 500 доллар сўраган.

Петербургда мижоз муваффақиятсиз пластик операция туфайли шифохонада отишма уюштирди ва ўзининг жонига қасд қилди>>

Санкт-Петербургнинг “Россия темир йўллари” компаниясига тегишли Дорожная клиник шифохонасида пластик жарроҳлик ўтказган мижоз отишма уюштирди, деб Санкт-Петербург прокурорининг ОАВлар билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Марина Николаевага иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

Назарбоев қозоғистонликларни банандан воз кечишга чақирди>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев фуқароларини Ғарб маҳсулотлари ва истеъмол товарларидан воз кечишга чақирди.

Лола Йўлдошева хатоларидан хулоса чиқардими?>>

Эстрада хонандасида Лола Йўлдошеванинг ҳам кенг омма кўз ўнгида жамиятимиз кўникмаган қиёфада намоён бўлгани кескин танқид остига олинди. Унинг шарқона менталитет қон-қонига сингиб кетган мухлислар олдида танасининг катта қисмини очган ҳолда чиқиши, унинг устига, нолойиқ хатти-ҳаракатларни содир этгани нафақат оддий одамлар, балки кўпни кўрган, ҳаётнинг оғир-енгил синовларида тобланган кишилар, зиёлиларнинг ҳам эътирозларига сабаб бўлди.

ИШИД 130 болани ўғирлаб, уларни машғулот лагерларига жўнатди>>

ИШИД жангарилари сўнгги бир неча кун ичида Мосул шаҳрида 127 нафар болани ўғирлаб кетиб, уларни машғулот лагерларига юборди, дея хабар бермоқда IraqiNews.

Олма-Отада она 2 қизини деразадан ташлаб юборди>>

Айтилишича, она 2 қизини деразадан ташлаб юборган. Унинг кичкина қизи 1.5 ёшда бўлган. 8 ёшли катта қизи дераза четини ушлаб қолганида аёл унга пичоқ билан зарба берган.

Google, Apple ва Microsoft АҚШга фойдаланувчилар хабарларини ошкор қилишдан бош тортмоқда>>

Google, Apple ва Microsoft сингари АҚШ технология компаниялари мамлакат Адлия вазирлиги ҳамда Федерал қидирув бюроси (ФҚБ)нинг фойдаланувчилар хабарларини ўқишга рухсат сўраб қилган кўплаб мурожаатларини рад этиб келмоқда.

Мўсулда ИШИД жангарилари 127 болани олиб қочиб кетишди>>

Айтилишича, болалардан бири жангариларга қаршилик кўрсатиб, улардан 2 нафарини ўлдирган.

АҚШда спорт курашлари бўйича турнир ташкилотчилари Россия гимнини адаштириб юборди>>

Турнирда Россия вакили Роман Власов 75 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Бунинг учун у финалда даниялик Марк Мадсен устидан ғалаба қозониши талаб этилди. Видеони тамоша қилиш.

Порошенко: Россия Украинани бошқа газ билан шантаж қила олмайди>>

Россия Украинани бошқа газ билан шантаж қила олмайди. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко айтиб ўтди.

Нижний Новгородда Ўзбекистон фуқароси полициячига ҳужум қилиб, ватандошларини уятга қўйди>>

Россиянинг Нижний Новгород шаҳридаги Москва темирйўл бекатида 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси полициячига пичоқ билан ҳамла қилгани учун ҳибсга олинди. У полициячига ўзидан ҳужжат сўралаётган вақтда пичоқ билан зарба берган.

Болгария Россияга Сурияга ёрдам етказиш учун ўз ҳаво коридорини тақдим қилишдан бош тортди>>

Болгария Россияга ўз ҳаво ҳудудидан Сурияга ёрдам етказиб беришни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Болгария Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Райҳон ер ости йўлида онаси билан ётган болаларни асраб олиш истагини билдирди>>

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Райҳон Тошкент универмаги яқинидаги ер ости йўлида икки боласи билан ётган аёл суратидан жуда таъсирланганини билдирган.

Goldman Sachs: Россия компаниялари гўё нефть нархи 100 доллар бўлиб тургандай даромад кўрмоқда>>

Россия нефть компанияларининг акциялари жорий йилнинг бошидан буён солиқ манёврлари ва рубль курси ўзгарувчанлиги ҳисобига кўпгина ғарблик рақобатчиларидан бир қадар ўзиб кета олди. Бу биржадаги савдолар маълумотларида намоён бўлди.

ВИДЕО: Малайзия ва Саудия Арабистони учрашуви трибунадаги тартибсизлик туфайли якунланмай қолди>>

2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш босқичидан ўрин олган Малайзия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашув мухлисларнинг тартибсизликлари туфайли тўхтатилди ва номаълум муддатга кечиктирилди.

Россиянинг Мурино замонавий посёлкасидаги қурилишда Ўзбекистон фуқароси ўзини осиб қўйди>>

Россиянинг Ленинград вилоятида жойлашган Мурино замонавий посёлкасидаги “Лидер Групп” компаниясининг “Три кита” турар-жой мажмуаси қурилишида ўзбекистонлик муҳожирнинг дорга осилган жасади топилди.

Кўпроқ янгиликлар