Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 8 сентябрь куни рўй берган энг муҳим хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ангрен-Поп тармоғининг 104 километри электрлаштирилди>>

Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида Ангрен-Поп темир йўл тармоғининг 104 километрида қурилиш ва электрлаштириш ишлари ниҳоясига етказилиб, ишчи тартибда поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. 

Япония Ўзбекистондаги онкология клиникасининг жиҳозланишида кўмак беради>>

Япония ҳукумати Ўзбекистон Республика онкология илмий марказининг замонавий рақамли маммографик қурилма билан таъминланишида кўмак кўрсатади. Шу муносабат билан ўтказиладиган тадбир 8 сентябрда бўлиб ўтади.

Сўнгги бир кунда Тожикистонда Назарзоданинг 20 тарафдори қўлга олинди>>

Охирги 24 соат ичида тожикистонлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари генерал Назарзоданинг 20 нафар тарафдорини ҳибсга олди, дея хабар бермоқда ТАСС агентлиги. 

КХДР ва Корея республикаси октябрь ойида айрилиқдаги оилаларни учраштиради>>

Шимолий ва Жанубий Корея давлатлари 2014 йилнинг февралидан буён илк марта Корея яриморолидаги қариндошларнинг бир-бирларидан айрилиқда яшаётгани муаммосига қайтади.

Украина ва Саудия Арабистони биргаликда транспорт самолёти ишлаб чиқаришга келишиб олдилар>>

Украинанинг “Антонов” авиасозлик корхонаси Саудия Арабистони билан янги енгил кўп мақсадли Ан-132 транспорт самолёти ишлаб чиқаришга келишиб олди, деб хабар бермоқда “УНИАН” агентлиги.

Япония бош вазири бошқа номзодлар бўлмаган сайловда ҳукмрон партия раҳбарлигига қайта сайланди>>

Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳукмрон — Либерал-демократлар партиясининг раҳбарлигига қайта сайланди, дея хабар берди “Синьхуа” агентлиги.

“ЛУКОЙЛ” Ўзбекистонда ўз лойиҳаларини молиялаштириш учун Korea EximBank билан музокаралар олиб бормоқда>>

Россиянинг “ЛУКОйл” компанияси Ўзбекистонда ўз лойиҳаларини молиялаштириш учун Korea EximBank билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Ведомости” нашрига берган интервьюсида компания раҳбари Воҳид Алекберов баёнот берди.

"ДХР" Украинага кўмир етказиб беришни тўхтатди>>

"2 сентябрь кунидан бошлаб Украинага энергетик кўмир етказиб берилиши тўхтатилди. Украина биз билан сиёсий доирада муносабат ўрнатмаяпти. Бу эса иқтисодий муносабатларга таъсир кўрсатади", деб маълум қилган ДХР транспорт вазири Семен Кузьменко.

«UZREPORT TV» футбол бўйича Англия чемпионати ўйинларини трансляция қилади>>

«UZREPORT TV» телеканали Англия премьер-лигасининг 2015/2016 йилги мавсум учрашувларини намойиш қилиш ҳуқуқини сотиб олди. Бу ҳақда телеканалда ЕЧЛ ўйинларини намойиш этиш билан боғлиқ масала юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Туркияда портлатиб юборилган автобусда ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди>>

Туркияда портлатиб юборилган автобусда ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Туркия Ироққа қўшин киритди>>

Туркия қуруқлик қўшинлари Ироққа кириб борди. Бу ҳақда АР агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, бу КИПга қарши қисқа муддатли ҳарбий операция ўтказиш мақсадида амалга оширилди.

Путин КХШТ коллектив хавфсизлик кенгаши сессиясида иштирок этиш учун Тожикистонга келади>>

Россия президенти Владимир Путин КХШТ коллектив хавфсизлик кенгаши сессиясида иштирок этиш учун Тожикистонга келади. Бу Кремль сайти орқали хабар қилинди.
Тадбирда, ундан ташқари, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон вакиллари иштирок этади.

Путин октябрда Қозоғистонга ташриф буюради>>

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов Россия президенти Владимир Путин октябрда Қозоғистонга расмий ташриф билан келишини маълум қилди, деб хабар бермоқда “ИА Новости-Казахстан” ахборот агентлиги.