Лас-Вегаснинг Маккаран халқаро  аэропортида British Airways авиакомпаниясига тегишли Boeing 777-200 самолёти ёниб кетди, деб ёзмоқда New York Daily News нашри.

Дастлабки маълумотларга кўра, аэропортнинг учиш-қўниш полосасида учишга шай турган самолётнинг чап двигатели ёниб кетган. Самолётдаги барча 159 йўловчи ва 13 нафар экипаж аъзоси эвакуация қилинди. Маълумотларга кўра, икки киши кичик жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган.

Двигателнинг алангаланиши сабаблари аниқлаштирилмоқда. Аэропорт қолган 3 та учиш-қўниш полосаси билан ўз ишини нормал тартибда давом эттирмоқда.   

Ёниб кетган самолёт Лондонга учиб кетиши керак бўлган.