АҚШнинг Луизина штатида камёб альбинос дельфин қайд қилинди, деб хабар беради Newsweek. Calcasieu Charter Service компанияси вакили Эрик Ру бу жониворни яна бир бор кўрганини маълум қилди.

Рунинг Пинки лақабли дельфин билан учрашуви 2007 йилда бўлган эди.
Пинкининг ўзига хослиги шундаки, у оқ эмас, балки пушти рангдаги альбинос дельфиндир. “Альбинос дельфинлар яхши ўрганилмаган, чунки улар кам учрайди”, - деди Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси вакили, Пинки ҳақидаги саволга жавоб бераркан.

Рунинг таъкидлашича, унинг мижозлари денгиз сайрлари чоғида Пинки билан учрашувни талаб қилишади. Ўз навбатида, Рунинг таъкидлашича, Пинки билан яхши муносабатда бўлишига қарамай, бошқа альбинос дельфинлар унга ёқмайди.