Икки нафар 5 ёшли бола Россиянинг Магнитогорск шаҳридаги болалар боғчасидан "Ягуар" (Jaguar) автомобилини сотиб олиш учун қочиб кетишди, деб хабар тарқатди маҳаллий ОАВ.

Маълумотларга кўра, ҳодиса ўтган ҳафтада содир бўлган, бу ҳақда фақатгина сешанба, 8 сентябрь куни маълум қилинган.

Кечки сайр вақтида болалар боғчасининг катта ёшли гуруҳ тарбиячилари пластик белкураклар ёрдамида аввалдан қазиб қўйилган ўра орқали чиқиб, улардан икки километр узоқликдаги автосалонга боришган. Болаларнинг нима қилиб юрганини сўраган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири уларни полиция бўлимига олиб борган.

“Болалар боғчадан “иномарка” сотиб олиш учун чиққани, лекин бунга пуллари етмаётганини айтишган. Шундан сўнг аёл қочоқ болаларни ўз автомобилига ўтқазиб, Орджоникидзевский полиция бўлимига олиб келган”, дейилади хабарда.

Болаларнинг кетиб қолганини фақатгина ярим соатдан кейин пайқаган тарбиячилар ишдан бўшатилди, дея хабар берди ОАВ.