Мексикадаги шифохона ишчиси овқат тайёрланадиган қозонда чўмилди

Жамият 09 Сентябрь 2015 3222

Мексика шифохоналаридан бирида тасвирга олиниб, интернетга жойланган видео катта можароларга сабаб бўлди. Роликда тиббиёт маскани ходимларидан бирининг овқат тайёрлашга мўлжалланган қозонда чўмилгани акс этган.

Ҳодиса Пуэбла шаҳридаги травмотолия ва ортопедия госпиталида содир бўлган, дея хабар бермоқда Mirror нашри.

Видеода оқ халат кийиб олган госпитал ходими қозонга ўтиргани, сўнгра унинг устидан ҳамкасби чўмич билан сув қуйгани тасвирланган. Шундан сўнг “ювинган” санитар қўлига катта ёғоч эшкакни олиб, гўёки қайиқда сузаётгандек ҳаракат қилади. Бу ҳолни кўрган ҳамкасблар кулишади.

Британиялик журналистлар маълумотига кўра, бир кун ичида видео 87 минг маротаба кўрилган. Мексика Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари видеороликдан даҳшатга тушиб, айбдорларни қидиришни бошлагани хабар қилинди.

Бундай кўринишдаги қоидабузарликлар фақатгина Мексикада содир бўлмаган. Ўтган йили Россиянинг Омск шаҳрида пишлоқ ишлаб чиқарувчи завод ходимларининг пишлоқ ишлаб чиқариш учун мўлжалланган сутда чўмилгани тасвирланган суратлар катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар