Мисрнинг Шимолий Синай муҳофазасида мамлакат ҳарбийлари “ИШИД” террорчилик гуруҳи жангарилари билан жангга киришиб, душманнинг 29 жангчисини йўқ қилди, деб ёзмоқда Hurriyet Daily News нашри.

Шунингдек, автоколонна таркибида ҳаракатлаётган ҳарбий автомобилнинг портлатилиши оқибатида Миср армиясининг икки нафар ҳарбийси ҳалок бўлди.

Миср армияси 8 сентябрдан Синай яриморолида “ИШИД” жангариларига қарши йирик операция бошланганини маълум қилди.