MLS комиссионери Дон Гарбер Дэвид Бекхэмнинг лига ривожланишига қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

“Бекхэмсиз ҳозирги даражага чиқа олардик, деб ўйламайман. Бекхэм бўлмаганида Вилья, Кака ва Стивен Жеррард каби футболчилар MLS’да тўп сурмаган бўларди”, – деди Гарбер.

Маълумот учун, Англия терма жамоасининг собиқ сардори 2010-2012 йиллар оралиғида “Лос-Анжелес Гэлакси” клубида тўп сурган.