Молдова президенти истеъфога кетмаслигини айтди

Жаҳон 09 Сентябрь 2015 1640

Молдова президенти Николай Тимофти Кишинёвдаги намойиш иштирокчиларининг талабига қарамасдан, истеъфога кетмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Мен истеъфога кетмайман, чунки бундай қарор мамлакатда барқарорсизликни келтириб чиқаради. Ҳукуматдаги бўшлиқ янги сиёсий инқирозга сабаб бўлиши мумкин. Мен бу лавозимга 2,5 йилдан кўпроқ вақт давом этган барқарорсизлик даврини якунлаш учун келганман”, деб айтмоқда Тимофти.

Тимофтининг айтишича, унинг кетиши янги инқирозга олиб келади.
Молдова пойтахти Кишинёвда бир неча кундан бери норозилик намойишлари давом этмоқда. Намойиш иштирокчилари Тимофтининг истеъфога кетишини талаб қилишмоқда.

Кўпроқ янгиликлар