Навоийда миллий қўғирчоқлар фестивали бўлиб ўтди

Жамият 09 Сентябрь 2015 2472

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда уста-ҳунармандлар, дизайнерлар, халқ амалий санъати усталари ва ёшлар иштирок этди.

ЎзА нашрининг хабар беришича, фестивалда вилоятдаги 200 нафарга яқин ҳунарманд, рассом ва дизайнерлар томонидан тайёрланган миллий қўғирчоқ, либослар, расмлар, кулолчилик буюмлари намойиш этилди.

Шунингдек, миллий қўғирчоқлар иштирокида мустақилликни мадҳ этувчи саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди. Миллий қўғирчоқлар яратилиш тарихига оид уста ҳунармандларнинг тақдимот кўргазмалари, маҳорат дарслари, ёш дизайнерларнинг миллий либослар коллекцияси ва кўргазмаси ташкил этилди. Ёш ва иқтидорли рассомларнинг “Мустақиллик политраси” номли расмлар танлови ўтказилди.

Иштирокчилар “Энг яхши ҳунарманд”, “Энг яхши устоз-шогирд мактаби”, “Энг ёш дизайнер”, “Мустақилликни акс эттирган энг ёш рассом”, “Энг яхши мусаввир” номинациялари бўйича тақдирланди. Тадбир таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт билан якунланди.

Кўпроқ янгиликлар