Непалда зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун мамлакатга ташриф буюрган америкалик аёл ўлдирилди. Reuters агентлигининг маълум қилишича, полиция аёлнинг танасини қидирмоқда.

25 ёшли Дахлиа Йехиа 4 август куни Непалга келган эди. Орадан 3 кун ўтиб, у ўлдирилди, танаси эса дарёга ташлаб юборилди.
Полиция аёлни ўз уйида қабул қилган покхаралик эркакни қўлга олди. У қотилликни содир этганини тан олди.
Эркак полиция идорасидан қочиш учун деразадан сакраган эди, аммо у қайтадан қўлга олинди.