Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар АҚШга қарши ўртоқлик ўйинида дублга эришгани ҳақида хабар берилганди.

Шу тариқа, ушбу ёш ҳужумчи терма жамоада 46та гол ура олган энг ёш футболчига айланди. Унинг ёши айни вақтда 23 йилу 218 кунни ташкил этади.

Қайд этиш керакки, Неймарга шунча гол уриш учун Бразилия термаси сафида ўтказилган 67та ўйин кифоя қилди.
Солиштириш учун, Месси бунча гол ургунича Аргентина терма жамоаси сафида 98та ўйинда иштирок этганди.