Новосибирск вилояти губернатори Владимир Городецкий Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Акмал Камалов бошчилик қилган делегация вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар тарқатган.

Учрашув давомида асосан, Новосибирск вилояти ҳокими ҳудуддаги қишлоқ хўжалик соҳасида ишлатиш мақсадида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларни етказиб бериш бўйича масала муҳокама қилинди.

Россия томонининг маълум қилишича, бу ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги саноатини ривожлантириш ва рақобатбардошлигини ошириш учун хизмат қилади.

Ҳозирда вилоят губернатори топшириғига асосан, новосибирлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб берувчилар учун минерал ўғитларни сотиб олишда давлатнинг қўллаб-қувватлаши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.