Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни "Йил кишиси" сифатида тан олган Осиё шахмат федерацияси махсус мукофотни Ўзбекистон шахмат федерациясига топширди.

Мукофотни топшириш маросими БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган ФИДЕнинг 86-Конгрессида ўтказилган. Мукофотни Осиё шахмат федерацияси президенти Шайх Султон бин Ҳалифа Ал Нахён ва ФИДЕ президенти Кирсан Илюмжинов қўлидан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Муроджон Алиев қабул қилиб олган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 25 июль кунида Осиё шахмат федерацияси томонидан ўтказиб келинаётган анъанавий “2nd Annual Asian Chess Excellence Awards” премиясининг “Йил кишиси” номинацияси ғолиби сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов эътироф этилганди.