Ўтган ҳафтада Ўзбекистон ҳудудида 238та ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон 09 Сентябрь 2015 1201

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 238 та ёнғин қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берган.

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 3 нафар фуқаро тан жароҳатлари олишган ва 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 907 млн. сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 834 млн. сўмга яқин моддий бойликлар сақлаб қолинган.

Бухоро вилояти Ғиждивон туманида яшовчи фуқаро М.Муродовнинг уйида ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида ёнин содир бўлиб, уйнинг 50 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи фуқаро Т.Элмуродовнинг уйида ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв. метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи фуқаро А.Икромовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 15028 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43968 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46031 Lifestyle
Фото: Андижон вилояти ҳудудида снаряд топилди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 549 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1542 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 689 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар