Ўз фарзандларини 5-қаватдан пастга улоқтириб, уларнинг кетидан ўзини пастга ташлаган олма-оталик аёл нима бўлганини эслай олмаяпти

Жамият 09 Сентябрь 2015 4373

Олма-отада ўз фарзандлари – 8 ва 1,5 ёшли икки қизини 5-қаватдан пастга улоқтирган аёл нима бўлганини эслай олмаяпти. Бу ҳақда унинг онаси маълум қилди. Бундан ташқари, аёл ўз қизи ва набиралари билан охирги марта учрашгани тафсилотлари ҳақида гапириб берди.  

“Бу 21 аср касали – ўз жонига қасд қилишдан бошқа бўлак нарса эмас. Бизда бу вазиятга бошқа ҳеч қандай тушунтириш йўқ. Мен бир неча кун аввал қизимнинг уйида бўлгандим, набираларим билан ўйнадим, уларнинг ҳаётида ҳаммаси рисоладагидек эди. Биз бунда ҳеч кимни, куёвимизни ҳам айбламаймиз. Менинг қизим турмушида ҳеч қандай қийинчилик кўрмаган. Улар ўзларига тўқ яшашган, куёвим фарзандларига жуда ғамхўр эди. Куёвим умуман жуда яхши инсон. Ҳеч қачон улар орасида низолар бўлмаган. Бугун қизим ўзига келди ва нима бўлганини эслай олмаяпти”, деб айтмоқда ҳалок бўлган Ойша Улбосин Илёсқизининг бувиси.

Ушбу оила бошлиғи Саёсат ишлаган Бойкен масжиди имоми Қулмуҳаммад Маханбет ўз ходимининг фожиадан кейинги аҳволига изоҳ бериб ўтди: “Унинг рангида ранг қолмаган эди”, деб айтмоқда имом.

“Саёсат бўлган мудҳиш воқеадан кейин масжидга оғир аҳволда келди. Ўз оиласини йўқотган инсон ҳаттоки базўр қадам босади. Кеча қизчани дафн этдик. Қизчанинг жасадини унинг бувисининг уйидан чиқардик. Дафн маросимида диний бошқарма вакиллари ҳам иштирок этдилар. Биз қўлимиздан келганча Саёсатни қўллаб-қувватлаймиз”, деб айтмоқда имом.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг жанубий пойтахтида яшовчи Жадира исмли аёл 1,5 ва 8 ёшли икки қизини 5-қаватдаги уйидан ташлаб юборган. Шундан сўнг у ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. 33 ёшли Жадира ўзини деразадан ташлаб юборган, аммо тирик қолган.
8 ёшли Ойша воқеа жойида вафот этди. Жадира 1.5 ёшли қизи билан реанимацияга ётқизилган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар