Ўзбек олими Тоғаев Тоҳир Рўзиевич янги ротатометр моделини яратди. Мазкур модел тиббиёт, тиббий техника ва травматология соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Интелектуал мулк агентлиги хабар берган.

Ротатометрнинг вазифаси билакнинг айланма ҳаракати амплитудаси бурчагини ўлчаш аниқлигини оширишдан иборат.

Муаллифга ушбу фойдали модел учун № ФАП 01025 рақамли патент берилди.