2015 йилнинг январь ва август ойлари ўртасида Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар ишлаб чиқариган маҳсулот ҳажми 2 988.6 млрд сўмни ташкил қилди.

Бу 2014 йилнинг шу давридаги кўрсаткичлардан 129 фоизга кўпроқдир.
Истеъмол товарлари ҳажми 2 863.8 млрд сўмни ташкил қилиб, ўтган йил кўрсаткичларидан 132.7 фоизга кўп бўлди.

Ҳисобот даврида Ўзбекистондан 37 257.1 млн долларлик маҳсулот чет элга олиб чиқилди. Уюшма бу кўрсаткичнинг 36 206.1 млн долларга тенг бўлишини кутаётган эди. Шу тариқа, бу борадаги режа 102.9 фоизга бажарилди.