Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев йўл-транспорт ҳодисасига учради

Ўзбекистон 09 Сентябрь 2015 23642

Бугун, 9 сентябрь куни Тошкент шаҳар Онкология диспансери яқинида Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев йўл-транспорт ҳодисасига дуч келди.

Ўзбек киносининг 74 ёшли ёрқин намоёндаларидан бўлган Алихўжаев ўзининг “Нива” русумли автомобилида “Матиз” билан енгил тўқнашув содир қилган.

“Матиз” ҳайдовчисининг айтишича, Алихўжаев унга ўз телефон рақамини бериб, автомобилини созлаб беришни ваъда қилган.

Ўлмас Алихўжаев 1941 йил 30 июнда Урганч шаҳрида таваллуд топган. 1964 йилдан “Ўзбекфильм” киностудиясида фаолият кўрсатиб келади. 40дан зиёд кино ва телефильмларда суратга тушган.

1969 йилда тасвирга олинган “Ўткан кунлар” фильмидаги Отабек, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳаётига бағишланган “Оловли йўллар” фильмида Ҳамза роллари орқали томошабинлар уни яхши эслашади. Шунингдек, Ўлмас Алихўжаев “Тожикфильм”, “Қирғизфильм”, Максим Горкий номидаги киностудияларда ҳам кўплаб ролларни ижро этган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар