Кремль вакили Россияда шахсий сафар билан бўладиган Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши мумкинлигини тасдиқлади.

“Яқин кунларда бундай учрашув бўлиб ўтиши мумкин”, - деди Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ТАСС агентлигига берган жавобида.
Путин ва Берлускони нафақат икки давлат ўртасидаги муносабатларни, балки долзарб халқаро масалаларни ҳам муҳокама қилиши мумкинлиги айтилмоқда.