АҚШнинг Балтимор шаҳри ҳукумати полициячилар томонидан ўлдирилган афроамерикалик Фредди Грейнинг оиласига 6,4 млн доллар товон пули тўлайдиган бўлди, деб хабар бермоқда Fox News телеканали.

Балтимор аҳолиси 25 ёшли Грейнинг маҳаллий полициячилар билан баҳслашуви оқибатида ўлганидан ғазабга келган.

Шу сабабли шаҳар аҳолиси норозилик намойиши уюштирган. Шаҳар ҳукумати намойишчиларни тарқатиш учун махсус кучишлатар операция амалга оширган.

Суд ёрдамчилари ҳайъати 6 нафар полициячини Грейнинг ўлимида айбдор деб топган эди.

Грей 2015 йил 12 апрелда Балтиморда жиноий фаолиятда иштирок этишда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Полициячиларнинг таъкидлашича, у яширинишга уринган. У полиция бўлимига олиб келингандан бироз ўтиб, тез тиббий ёрдами машинасида шифохонага етказилган. Комага ҳолатига тушган Грей операция қилинганига қарамасдан, бир ҳафта ўтиб ҳалок бўлган.