Порошенко: "Минск келишувлари"га амал қилинмоқда. Фронтда тинчлик

Жаҳон 09 Сентябрь 2015 2258

Украина президенти Пётр Порошенко ниҳоят Донбассда тинчлик ҳукм сураётгани, бу ҳудудда томонлар "Минск келишувлари"га амал қилишаётгани ҳақида баёнот берди.

"29 август кунидан буён, охирги ярим йил ичида биринчи марта фронтда бутунлай тинчлик ҳукм сурмоқда. Кеча ҳам, ундан олдинги кунларда ҳам, бугун ҳам томонлар биронтаям ўқ узишмади", дейди президент.

Унинг қўшимча қилишича, Луганск вилоятидагина, "Минск келишувлари"да назарда тутилган чизиқлардан ташқарида кичик тўқнашувлар содир бўлган.

"Минск келишувлари"га риоя қилинмоқда. Буни ўқ узишлар бўйича ҳисоботга қарасангиз, кўришингиз мумкин", дейди Порошенко.

Шу билан биргаликда, Порошенко Киев ўз армиясини мустаҳкамлашда давом этиши ва ҳар дақиқада рўй бериши мумкин бўлган кутилмаган ҳолатларга тайёр туришини маълум қилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар