Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги иссиқхоналардан бирининг эгаси туман газ тармоғига 44.7 млн сўм зиён келтирди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Тумандаги Ёнариқ қишлоғида яшовчи Салим Акбаров 80 сотих ерда иссиқхона қуриб, унга яширин йўл билан газ қувури ўтказиб келган. Бир йил давом этган ноқонуний фаолияти давомида у газ тармоғига каттагина миқдорда зиён келтирган.
Суд томонидан Акбаровга тегишли жазо тайинланди.