Қирғизистон мудофаа вазирлиги мамлакат олий ўқув юртларидаги ҳарбий кафедраларни ёпмоқчи. Бу ҳақда вазирлик вакили Руслан Абдраҳмоновга таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

“ОТМлардаги ҳарбий кафедраларни ёпиш зарур, - деди у. – Айни пайтда ҳарбий ҳисобда турган захира зобитлари сони сафарбарлик эҳтиёжидан кўра анча кўп. Талабаларнинг бундай кафедраларга қабул қилиш тизимининг ўзи коррупцияни келтириб чиқаради, бу эса фуқаролик жамиятининг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда”.