Британия қироличаси Елизавета Иккинчи 2015 йилнинг 9 сентябрь тунида мамлакат тарихида қиролликни энг кўп бошқарган етакчига айланади. У ҳукумат тепасида 63 йил, етти йо ва икки кун турган ўзининг катта бувиси қиролича Виктория рекордини янгилайди, дея ёзмоқда The Telegraph британ нашри.

Байрам куни қиролича ўз турмуш ўртоғи герцог Эдинбург ҳамроҳлигида поездда Эдинбургдан Твидбэнккача бўлган икки соатлик саёҳатга чиқади. Саёҳатнинг сўнгги манзилида, кутилганидек, қиролича сўзга чиқиб, ўз фуқароларига рекорд даражадаги муддат давомида унга ишонч билдиргани учун миннатдорчилик изҳор этади. Шунингдек, қиролича ўз катта бувиси Виктория хотирасини ёдга олади.

Шу билан қиролича иштирокидаги расмий маросим ниҳоясига етади. Мамлакатда қироллик рекорди барча имкониятлар ишга солинган ҳолда нишонланади. Журналистлар репортажларда қироличани қутлашади: қиролича биринчи маротаба Букингем саройи боғига телекамералар қўйилиб, ўша ердан телетрансляция олиб борилишига ижозат берди.

9 сентябрь куни британ парламентининг қуйи палата йиғилиши депутатлар қироличани қутлаши муносабати билан ярим соат кечроқ бошланади. Қироллик 20 фунт стерлинглик янги коллекцион кумуш тангалар зарб этилади. Унинг орқа томонидаги “унг узун қироллик” деган ёзув остида Елизавета Иккинчининг мамлакатни бошқарган давридаги бешта портрети тасвирланади.

Темза бўйлаб эса қиролликнинг Gloriana баржаси бошчилигида байрамона кемалар флотилияси бўлиб ўтади. Флотилия Тауэр кўпригидан ўтишда жараён HMS Belfast кемасига етганида артиллерия салютлари отилади.
Қиролича Елизавета II (Queen Elizabeth II) 1926 йилнинг 21 апрелида Лондонда герцог ва герцогиня Йорклар оиласида дунёга келган.

1953 йилнинг 2 июнь куни Лондоннинг Вестминстер аббатлигида Елизаветага тож кийдириш расмий маросими бўлиб ўтган.