Қорақалпоғистонда энергетика ривожига 900 млн доллар тикилади.
Бу 2015 йилнинг 29 август куни ҳукумат томонидан қабул қилинган “Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, 2015-2018 йилларда Оролбўйи минтақасини тиклаш ва иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Инвестицияларнинг асосий қисми – 710 млн доллари 2016-2020 йилларда Тахиатош ИЭСда 230-250 МВт қувватли иккита буғ-газ қурилмасини тиклашга сарфланади.
Лойиҳа “Ўзбекэнерго” АЖнинг ўз маблағлари (410 млн доллар) ҳамда Осиё тараққиёт банки кредити (300 млн доллар) ҳисобига молиялаштирилади.