Россия бош вазири Дмитрий Медведев Россия Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бўйича иттифоқдош давлатларда янги авиабазалар қуришга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Маълумки, бундай келишувлар ва бу кабий жойлаштиришлар хусусида гапирадиган бўлсак, бизда бундай базалар Қирғизистон, Арманистонда мавжуд ва бунда ҳеч қандай ҳайратланадиган нарса йўқ. Биз буни биз билан иттифоқдошчилик ришталарига эга давлатларда Беларусь каби – хоҳ КХШТ, хоҳ КХШТ плюс Иттифоқ кешилуви бўлсин, амалга оширишга тайёрмиз”, деб айтди Медведев.

Аввалроқ Россия Беларусда авиабаза қуриш қарорини қабул қилдан эди.