Россиянинг Москва вилояти Орехово-Зуевский туманида олиб борилган рейд натижасида полиция томонидан 13 минг нафар атрофидаги ноқонуний муҳожирлар яшаётгани аниқланди. Москва вилояти полицияси матбуот хизматининг ТАСС ахборот агентлигига берган маълумотига кўра, ҳудуддаги ноқонуний муҳожирларни аниқлаш бўйича амалиёт 1-9 сентябрь кунлари бўлиб ўтган.

Маълумотларга кўра, текширувлар жараёнида хориж фуқароларининг гавжум яшаш жойлари, автосервислар, умумий овқатланиш нуқталари, савдо расталари, омборхона иншоотлари ва автобазалар кўздан кечирилган.

“Полиция ходимлари рейд вақтида 12974 муҳожирга нисбатан турли қонунбузарликлар, жумладан, Россия миграцион қонунчилигининг бузилиши юзасидан маъмурий далолатномалар тузилди. Қарийб 400 ноқонуний муҳожир суд қарори билан Россия Федерациясидан чиқариб юборилади”, – дея маълум қилди матбуот хизмати.

Полиция, шунингдек, 158та хонадон эгалари томонидан хориж фуқароларини рўйхатдан ўтказиш сохталаштирилганини аниқлади.