Руни Англия терма жамоаси сафидаги илк голини Евро-2004 саралашида урганди

Спорт 09 Сентябрь 2015 876

8 сентябрь куни Евро-2016 саралаши доирасида Швейцария дарвозасини 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланган ҳолда ишғол қилган Уэйн Руни ўзининг терма жамоа сафида урган голлари сонини 50тага етказиб олди ва бу борадаги рекордчи Бобби Чарльтондан ўзиб кетди.
Рунининг терма жамоа сафидаги илк голи 12 йил олдин Евро-2004 саралаши доирасида Македонияга қарши ўйинда киритилганди. Ўшанда "Эвертон" жамоасида ўйнаган 17 ёшли ёш ҳужумчи терма жамоа сафида олтинчи ўйинини ўтказганди.
Қайд этиш керакки, айни вақтда 30 ёшда бўлган Руни термада 50та гол уриш учун ўйинларда 8123 дақиқа сарфлади. Бу унинг терма жамоа учун 50-голи бўлиш билан биргаликда, фаолиятидаги 300-голига айланди.

Кўпроқ янгиликлар