Standard & Poor's (S&P) халқаро агентлиги раҳбари Нираж Сахай агентлик структурасидаги икки йиллик фаолиятига якун ясади, деб хабар беради The Financial Times нашри.
“Нираж Сахай бошқа имкониятлардан фойдаланиш учун истеъфога чиқмоқда”, - дейилади агентликка асос солган McGraw Hill Financial компанияси тарқатган баёнотда.

Унинг вазифаларини вақтинчалик McGraw Hill Financial персонал билан ишлаш департаменти президенти ўринбосари Жон Берисфорд бажаради.
McGraw Hill Financial S&P Capital IQ ва SNL Financial’ни бирлаштирмоқчи. Яқинда у ушбу компанияни 2.2 млрд долларга сотиб олди. Шу тариқа, компания ўз бошқарув тизимида реструктуризация ўтказмоқда. Сахай мана шу жараёнлар туфайли лавозимини тарк этганлиги айтилмоқда.